ТИА

ТИА нинг намунавий таркиби

                                    Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (ТИА)нинг

                                                                  НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади (резюме).

2. Лойиҳанинг буюртмачиси:

2.1. Реквизитлар, мақоми, таркиби;

2.2. Бозордаги аҳвол, мавжуд амалий алоқалар ва амалий нуфуз;

2.3. Мавжуд ва прогноз қилинаётган салоҳият;

2.4. Иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар.

3. Лойиҳа стратегияси (лойиҳани яратиш тарихи ва шарт-шароитлари).

4. Маркетинг бозори ва концепцияси:

4.1. Талаб ва таклиф;

4.1.1. Бозор тузилмаси ва тавсифи. Маҳсулот тавсифи, унинг бозорда рақобатга бардошлилиги;

4.1.2. Тармоқнинг мавжуд салоҳияти, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;

4.1.3. Тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги роли, унинг устуворликлари ва мақсадлари;

4.1.4. Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогноз қилувчи асосий омиллар ва кўрсаткичлар;

4.1.5. Импорт ва унинг келгусидаги тенденциялари, ҳажми ва нархлари;

4.2. Маркетинг концепцияси, сотиш прогнози;

4.2.1. Бозорларнинг жойлашган жойи, бозор сегментацияси;

4.2.2. Мавжуд потенциал маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан кутилаётган рақобат;

4.2.3. Сотиш дастури, сотишни ташкил этиш;

4.3. Фойдаланиладиган савдо маркалари ва маҳсулотнинг патент тозалиги;

4.4. Маркетинг харажатларини баҳолаш.

5. Моддий ресурслар:

5.1. Хом ашё, материаллар, компонентлар таснифи;

5.1.1. Хом ашё базасининг мавжудлиги, хом ашёнинг қидириб топилган захиралари;

5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига қўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;

5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминлаш, уларнинг таснифи, етказиб бериш дастури;

5.3. Энергия ресурслари билан таъминлаш;

5.4. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.

6. Объектнинг жойлашган жойи:

6.1. Танланган участканинг тавсифи;

6.1.1. Хом ашё бозорларидан узоқлик ва тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт коммуникациялари;

6.1.2. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани баҳолаш;

6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;

6.1.4. Экология, атроф-муҳитга таъсир (умумий ахборот);

6.2. Асосий позициялар бўйича участкани танлашни асослаш;

6.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.

7. Лойиҳалаштириш ва технология:

7.1. Йиллар бўйича ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш қуввати;

7.2. Технология ва асбоб-ускуналар;

7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;

7.2.2. Технологиянинг атроф-муҳитга таъсири;

7.2.3. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш схемаси:

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари;

ёрдамчи асбоб-ускуналар;

сервис асбоб-ускуналари;

эҳтиёт қисмлар, анжомлар;

7.2.4. "Ноу-хау"ни бериш шартлари, ходимларни ўқитиш;

7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 9000 ИСО серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;

7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);

7.3. Қурилиш;

7.3.1. Вазиятли режа;

7.3.2. Бош режа схемаси, бинолар ва корпусларнинг жойлашиши;

7.3.3. Принципиал ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;

7.3.4. Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш;

7.3.5. Муҳандислик коммуникациялари;

7.3.6. Қурилиш-монтаж ишларининг пул ифодасидаги ҳажми;

7.4. Тугалланмаган қурилишни ҳисобга олган ҳолда харажатларни баҳолаш.

8. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўшимча харажатлар:

8.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси;

8.2. Қўшимча харажатлар (умумзавод, маъмурий харажатлар);

8.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.

9. Меҳнат ресурслари:

9.1. Меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларнинг мавжудлиги;

9.2. Кадрларга қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш зарурияти ва ўқитишни ташкил этиш;

9.3. Бўлим бўйича харажатларни баҳолаш.

10. Лойиҳани амалга ошириш схемалари:

10.1. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари;

10.2. Лойиҳани амалга ошириш жадвали;

10.3. Лойиҳани амалга ошириш бюджети.

11. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини молиявий баҳолаш:

11.1. Тўлиқ инвестиция харажатлари;

11.2. Лойиҳани молиялаштириш: молиялаштириш механизми ва манбалари;

11.3. Сотилган маҳсулотларга тўлиқ чиқимлар;

11.4. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш;

11.5. Қарзга олинган маблағларнинг (улардан фойдаланилган тақдирда) қопланишини ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда молиявий самарадорликни баҳолаш, валютанинг қопланиши;

11.6. Лойиҳанинг асосий таваккалчиликларга сезгирлиги:

11.7. Соф жорий қиймат кўрсаткичлари ва капитал қўйилмалар ички қайтарилувчанлигининг иқтисодий нормаси;

11.8. Молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.

12. Хулосалар:

12.1. Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликлари;

12.2. Қабул қилинган вариантнинг муқобил вариантлардан афзалликлари;

12.3. Ноаниқлик таваккалчиликлари ва жиҳатлари;

12.4. Лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш.

13. "А" илова:

"А" иловада миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда эркин шаклда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

13.1. Асосий капиталга инвестициялар;

13.2. Ишлаб чиқаришдан олдинги харажатлар;

13.3. Сотилган маҳсулотларга чиқимлар;

13.4. Соф айланма капиталга эҳтиёж;

13.5. Молиялаштириш манбалари ва режаси;

13.6. Қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш;

13.7. Солиқ солишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;

13.8. Мавжуд маблағларнинг дисконтланган оқими;

13.9. Дисконт фойда;

13.10. Фойда ва зарарлар прогнози;

13.11. Прогноз қилинаётган баланс.

14. "Б" илова:

"Б" иловада тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

14.1. Юридик ҳужжатлар:

корхона устави ва таъсис шартномаси;

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган фаолиятнинг алоҳида турлари рўйхатига кирса;

раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;

14.2. Контракт ҳужжатлари:

асбоб-ускуналар етказиб бериш ёки объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан контракт;

қурилиш пудрати ва қурилишни моддий таъминлаш шартномаси;

хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа шартномалар;

14.3. Смета ҳужжатлари ва молиявий ҳужжатлар:

қурилишнинг смета ҳужжатлари;

корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг охирги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;

бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш шартлари тўғрисидаги маълумотнома;

хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар - охирги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (таниқли аудиторлик компанияси томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;

14.4. Эксперт ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар:

танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича идорадан ташқари экспертиза ("Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг хулосалари;

сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

асосий ишлаб чиқариш биноларининг технология асбоб-ускуналари жойлаштирилган ҳолдаги схемаси;

14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.

15. Техник-иқтисодий ҳисоблашни ишлаб чиқишда техник-иқтисодий асослашлар таркибидан қуйидаги бандлар ва кичик бандлар чиқариб ташланиши керак: 2.2, 2.3, 2.4, 4 (кичик бандлар билан), 5.1 (кичик бандлар билан), 5.2, 6.1.1, 6.1.2, 7.1, 7.2 (кичик бандлар билан), 8 (кичик бандлар билан), 11.3, 11.5, 11.8, 12.3, 13.2, 13.3, 13.4, 13.9, 13.10, 13.11, 14 ("Б" илова).