ДТИҲ

ДТИҲ нинг намунавий таркиби

                                                                Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ)нинг

                                                                                   НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Лойиҳанинг мақсади.

2. Объектнинг тавсифи - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имконияти ва бошқалар.

3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.

4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.

5. Қуриш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.

6. Объектни муҳандислик жиҳатидан таъминотлаш ва жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.

7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).

8. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).

9. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИҲни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, мўлжалланадиган жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.

10. Харажатлар бўйича молиявий ресурсларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблар вариантлари асосида, шу жумладан, жалб қилинаётган маблағлар ва уларнинг лойиҳани самарали амалга оширишни таъминлаш имконини берадиган жалб қилиш шартларини аниқлаш.

Изоҳ. Ишлаб турган ва янгидан фойдаланишга топшириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда ДТИА (ДТИҲ) тузилмайди.