Компания ҳақида

Ўзинвестлойиҳа  РИКси 1995 йилда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Қарорига биноан ташкил этилиб қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

  • инвестиция тадқиқотларини бажариш ва инвестиция лойиҳаларини 
  • инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳавий-смета хужжатларини ишлаб чиқиш
  • ҳалқаро стандартларга хос инвестицион лойиҳаларни тайёрлашда методик тавсиялар, формалар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.          

«O’zinvestloyiha»маъсулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1996 йил 12 январда 730-сон билан рўйхатга олинган «Uzinvestproekt» очиқ акциядорлик жамиятининг барча мажбуриятлари бўйича  ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамият Иштирокчиларининг таркиби ўзгартирилиши мумкин, шунингдек ўз хоҳиши билан Жамият таркибига кириш истагини билдирган, унинг Уставини тан олган ва таъсис бадалини тулаган манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қабул қилиниши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин.

Жамият Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир, мустақил баланси, банк муассасаларида ҳисоб ва бошқа рақамларига эгадир. Жамият ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.

Жамиятнинг номи, почта манзилива фаолият муддати.

Жамият ўзининг тўлиқфирмали номига  эга:

ўзбек тилида - «O’zinvestloyiha» Маъсулияти чекланган жамияти Республика инжиниринг компанияси;

рус тилида – общество с ограниченной ответственностью республиканская инжиниринговая компания «O’zinvestloyiha».

Жамият ўзининг қисқа фирмали номига эга:

ўзбек тилида: «O’zinvestloyiha» МСhJ RIK;

рус тилида: ООО РИК «O’zinvestloyiha».

Жамиятнинг юридик (почта) манзили - Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 88 уй.

Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.

 

Жамиятнинг мақсади ва фаолият доираси.

Ўзбекистон бозоридаги товарлар ва хизматларга бўлган талабларини тўлиқ қондириш учун тижорат ва воситачилик, хизматлар кўрсатиш ва шу йўллар билан даромад олиш  жамиятнинг асоссий мақсадидир.

Жамиятнинг асосий фаолият доираси инжиниринг хизмати бозори ривожланишини таъминлаш, инвестицион лойихаларни халқаро стандартлар талаби даражасида тайёрлашни такомиллаштириш, республикада лойихаларни инвестициялашдан олдинги текшириш ишларига бўлган талабни қондириш ҳисобланади.

Ўз фаолиятининг доирасига эришиш учун Жамият қуйидаги фаолиятларни амалга оширади:

  • халқаро тажриба ва амалиёт асосида инвестиция лойиҳаларини, тавсияларни, турли андаза ва кўрсаткичларни яхлит тарзда тайёрлаш услубини ишлаб чиқиш;
  • ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини белгиланган талабларга мувофиқлиги ва тайёрланиши борасида кузатиш ва эксперт-маслаҳат кузатувини амалга ошириш;
  • ички ва ташқи бозорларни турли хилдаги махсулотлар, хизматлар бўйича кенг қамровли маркетинг текширувларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
  • автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларини ишлаб чиқиш, мослаштириш ва жорий қилиш бўйича ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
  • жамият таркибига кирувчи лойиҳа ташкилотларининг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
  • республикани турли ҳудудларининг салоҳияти тўғрисида маълумотларнинг ахборот банкини шакллантириш;
  • илғор чет элтехнологияларибўйича тижорат таклифлартўпламини шакиллантириш ва уларнинг энг мақбулини танлашлари мақсадида кераклиахборотни республика истеъмолчиларига етказиш;
  • реклама фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан кўргазмаларни  ташкил этиш;
  • лизинг операцияларини ташкил этиш;
  • оммавий талабга эга бўлган технологик ускуналарни марказлашган тартибда республикагаолиб келиниши ва уларнисотилишини ташкил этиш;
  • лойиҳаларни амалга ошириш бўйича илғор технологияларнинг, муҳандислик ва иқтисодий ахборотларнинг ахборот базасини яратиш;
  • инвестицияолди тадқиқотларини амалга ошириш, лойиха ва смета хужжатларини ишлаб чиқиш;
  • техникавий-иқтисодий асосланишни ташкил этиш ва тайёрлаш;
  • қурилиш-монтаж ишларини олиб борилишини, технологик ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатишни, ходимларни ўргатиш ва объектни узил-кесил фойдаланишга топширишни ташкил этиш;
  • давлат инвестиция дастурлари ва лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш;
  • ишларнинг тури бўйича тарифларни белгилаш;
  • янги технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш борасида лойиҳа ташкилотларига кенгайишида, қайта қурилишида ва техникавий қайта қуролланишида кўмак бериш;
  • хорижда ўтказиладиган инжиниринг хизматлари тендерларида иштирок этиш учун республиканинг лойиҳа такшилотларига кўмаклашиш;
  • инжиниринг хизматлари бозорининг конъюнктурасини ўрганиш, лойиҳаларни тайёрлаш тузилмасини такомиллаштириш;
  • инжиниринг соҳасида маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
  • мулкни бахолаш фаолиятини амалга ошириш;
  • инжиниринг хизматларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг узоқ муддатли прогнозларини, мақсадли илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш, инжиниринг соҳасида инвестицияларнинг ягона стратегиясини амалга ошириш;
  • лойиҳа ташкилотларида хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини жорий қилиш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича турли хилдаги ўқув курсларини ташкил этиш.

Юқорида санаб ўтилган барча турдаги фаолиятлар юридик ва жисмоний шахсларгакўрсатилади.

Жамият, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан таъқиқланмаган ва Уставда кўрсатилмаган фаолият турларини хам амалга ошириш хуқуқига эга.

Амалга ошириш учун махсус рухсат (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари қонуний белгиланган тартибда лицензияни олингандан кейин амалга оширилади.

Реквизитлар: МНВТ 1726269; KTUT 15995945; ХХTUT 66000; STIR 201590962

                          х/р: 20208000700598683001; Банк коди: 00974 ОПЕРУ ОАКБ "Капиталбанк" Тошкент ш.