Таркиби

Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) Низомга 3-иловага биноан таркибга мувофиқ, зарурат бўлганда, асосий техник ва технологик ечимларни ишлаб чиқишга лойиҳалаш ташкилотлари ва инжиниринг компанияларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), танлов савдолари натижасида танлаб олинган технологик ва бошқа асбоб-ускуналар бўйича таклифлар асосида, молиялаштиришнинг ишлаб чиқилган манбалари ва шартларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция лойиҳасининг ТИА(ТИҲ) Низомга 5-иловага мувофиқ таркиб бўйича ишлаб чиқилади.