Новости

  • 2016-08-25

    “Ўзинвестлойиҳа” қошида Илмий-Лойиҳа Ишлаб Чиқариш Маркази

    “Ўзинвестлойиҳа” қошида Илмий-Лойиҳа Ишлаб Чиқариш Марказининг асосий вазифалари

    1. Хорижий харидорлар, ички истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар ҳамда  қайта ишловчи корхоналар талабидан келиб чиққан ҳолда:

    - экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

    - мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортбоп, ташқи бозорларда юқори талабга эга ҳосилдор навларини аниқлаш;

    - ушбу навларни етиштириш учун зарур шарт-шароитларни ўрганишда, шу жумладан, республиканинг қайси ҳудудларида етиштириш, уруғ ва кўчатларни қаердан сотиб олиш, кимёвий ўғит ва касалликка қарши дори воситаларидан қандай фойдаланиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш тартибини ўрганишда кўмаклашиш;

    - мева-сабзавот турлари/навларини республиканинг тупроқ ҳолати, намлик даражаси, ҳаво ҳарорати, иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ҳудудларда жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

    - мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда хорижий бозорларда талаб этиладиган сертификат, лицензия ва бошқа рухсат берувчи хужжатларни олиш тартибин ўрганиш.

    2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий хорижий технологияларни/ускуналарини ўрганиш ва шу асосда маҳаллий тадбиркорлар учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш.

    3. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қуйидаги хизматларини кўрсатиш:

    - лойиҳанинг мақсади,  молиялаштириш манбалари, фойдаланиладиган технологиялар/ускуналар, зарур хом-ашё турларини аниқлаш;

    - лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини белгиловчи бизнес режа/техник-иқтисодий асосномани  ишлаб чиқиш;

    - тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотиш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва харидорни топиб, экспорт шартномаларини имзолашда кўмаклашиш.