Савол-Жавоб

  • Компаниянгизга ТИА ищлаб чикиш учун зарур булган дастлабки хужжатлар кай тарзда шакллантириб, такдим килиш зарур?

      Компаниямиз дастлабки хужжатларни тайёрлаётганингизда  корхонангизда фойдаланиб келинаётган шакллардан фойдаланишингизни макуллайди. Яъни солик инспекцияси ва давлат статистика муассасаларига такдим этиладиган хисоботларнинг нусхалари билан бир каторда, корхонангизда ишлаб чикилган ва меёрий хужжат сифатида корхона рахбарлари томонидан имзоланган, махсулот бирлигини ишлаб чикариш учун сарфланадиган ишчи кучи, хомашъё, ёнилги ва энергия ресурсларининг меёрларини,хамда корхонанинг жорий йил учун  тасдикланган штат жадвалини такдим этишингиз зарур. Янги ускуналар, технологик линиялар урнатилиши режалаштирилганда, уларни ишлаб чикарувчи корхоналардан тегишли хужжатлар билан бирга, ускуна ва /ёки технолгик линиянинг ишлаб чикариш куввати;  ишчи кучи, хомашъё, ёнилги ва энергия ресурсларининг меёрий сарфлари тугрисида маълумотнома талаб килиб олиниши лозим. Янги бино ва иншоотлар курилиши ва / ёки, ускуналарни модернизация килиш талаб этилган лойихаларни амалга ошириш зарур булганда, махсус лойиха ташкилотларига мурожаат килиш зарур. Бу  ташкилотлар лойиханинг текникавий, технологик ва бошка кисмлари билан бир каторда лойиха –смета хужжатларини тайёрлайдилар.





Савол беринг